Жаҳон | 10:07 / 11.09.2018
5535
1 дақиқада ўқилади

Оқ уйда мобил телефонлардан фойдаланиш қоидалари кескин кучайтирилди

Фото: Getty Images

АҚШ Оқ уй маъмуриятида ходимлар учун мобил телефонлардан фойдаланиш қоидаларини кучайтирадиган янги қоидалар жорий этилди. Бу ҳақда CNN телеканали икки юқори мансабли манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканал манбалари маълумотига кўра, мобил телефонлардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар оммавий ахборот воситаларида президентнинг собиқ ёрдамчиси Омароса Манигол-Ньюманнинг Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли билан суҳбати ёзуви эълон қилингач амалга оширилди.

Янги қоидаларга кўра, Оқ уйнинг ғарбий қанотида ишлайдиган ходимлар барча мобил қурилмаларни, шу жумладан иш учун берилганларни иш кабинетларида ёки шахсий шкафчаларда қолдиради.

Оқ уй ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади. 

Мавзуга оид