Жаҳон | 22:22 / 11.09.2018
6462
1 дақиқада ўқилади

Остонага янги ҳоким тайинланди

Фото: Турар Казангапов

Қозоғистоннинг эндиликда собиқ молия вазири Бахит Султанов пойтахт Остонага янги ҳоким этиб тайинланди. Шу муносабат билан у молия вазири лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Остонанинг собиқ ҳокими Асет Исекешев президент маъмурияти раҳбари этиб тайинланганди. У пенсия ёшига етгани сабабли ўз лавозимидан озод этилган Одилбек Жаксибеков ўрнини эгаллаган.

Султанов 1971 йилда Олмаотада туғилган. Қозоқ миллий техника университети ва Қозоқ давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Султанов 2013 йил ноябрдан бошлаб молия вазири лавозимини эгаллаб келган. Оилали, уч фарзанднинг отаси.

Мавзуга оид