Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурия билан чегарасига ҳарбий техника жойлаштирмоқда
Фото: Osman Orsal / Reuters
Туркия армияси Идлиб вилоятидаги таранг вазият сабабли Сурия билан чегарасига ҳарбий техника жойлаштирмоқда.
Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, Сурия билан чегарадош Килис вилоятига зирҳли техника ва артиллерия колонналари тортилмоқда. Бундай чора чегарани мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Тахминларга кўра, Анқара шу йўл билан Идлибдаги жанговар ҳаракатлар вазиятида у ердан янги қочқинлар келишини тўхтатишга уринмоқда. Ҳозирда Туркияда 3 млндан кўпроқ суриялик қочқин бор ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат қочқинларни бошқа қабул қила олмаслигини айтган.
Туркия президенти матбуот хизматида маълум қилинишича, чегарадаги қўшинлар, шунингдек, Идлибга ҳаво ва қуруқликдан ҳужум амалга оширилиши вазиятида “Россияни ушлаб туриши” керак.
Мавзуга оид
11:34 / 19.02.2026
“Қизимизнинг жасади топилса, олиб кетсак бўлди” – Сайёранинг жасади ҳалигача қидирилмоқда
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
23:23 / 12.02.2026
Туркия ва ядро қуроли: геосиёсий таҳлил
23:06 / 12.02.2026