Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook сурат ва видеолардаги матнни тушуна оладиган сунъий онгни ишга туширди
Facebook спам ва «нафрат риторикаси»га қарши курашишда ёрдам берадиган «Розетта» деб номланган сунъий онгни ишга туширди. Сунъий онг ижтимоий тармоқ ичида ишлайди ҳамда у сурат ва видеоёзувлардаги матнни тушуна олади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, сунъий онг фотосуратлар бўйича қидирувни яхшилаш ва нафрат ифодаланган ёки ахлоққа зид мазмундаги постларни аниқлашни осонлаштириш мақсадида жорий этилган.
«Розетта» Фейсбук ва Инстаграмда жойлаштирилган миллиарддан ортиқ суратлар ҳамда видеолардаги ёзувларни тушуниш хусусиятига эга. У дастлаб матнли «ҳудуд»ни белгилаб олади, сўнгра махсус модель ёрдамида унда нима ёзилганлигини аниқлайди.
«Розетта» ҳозирча ижтимоий тармоқдаги 20 минг модератор ўрнини боса олмайди. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишларича, тизим ҳозирча мукаммал эмас: сунъий онг Фейсбукда қўлланиладиган барча тилларни тушунишга ўрганиши учун вақт керак.
2018 йил баҳорида Цукерберг инвесторларга сунъий онг зўравонликка ундовчи ёзувлар ва ёлғон хабарларга қарши курашда Фейсбукнинг асосий қуролига айланишини билдирганди
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025