Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда нархи 5,4 млн фунт стерлинг турувчи олтин идишлар тўпламини ўғирлаганлар қўлга олинди
Фото: PTI
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри полицияси Ҳайдаробод султонлигининг сўнгги ҳукмдори Усмон Али Хонга тегишли ўғирлаб кетилган қимматбаҳо идишлар тўпламини топди.
Полиция ходимларининг айтишларича, 23 ва 24 ёшли икки жиноятчи ўғирликдан сўнг Мумбайдаги беш юлдузли меҳмонхонага жойлашган. Улар бир ҳафта давомида ўзлари турган хонага таом келтиришга буюртма беришган ва олтин идишдаги таомни олтин қошиқларда еб, олтин пиёлаларда ичимлик ичишган.
Улар бир неча бор заргарлар билан савдолашишга уринишган, аммо нарх борасида келиша олишмаган. 10 сентябрь куни пуллари тугаган жиноятчилар Ҳайдарободга қайтишган ва қўлга олинган.
Олтин идишлар тўплами тартибга келтирилганидан кейин Али Хоннинг музейга айлантирилган қароргоҳига қайтарилади.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026