Жаҳон | 07:54 / 12.09.2018
9285
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда зиёратчилар автобуси ҳалокатга учраши кўплаб қурбонларга олиб келди 

Фото: The Siasat Daily

Ҳиндистон жанубидаги Телинган штатида зиёратчилар кетаётган автобус билан автоҳалокат юз берди. Автобуснинг дарага тушиб кетиши оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Times of India нашри маълум қилди. 

Нашр маълумотларига кўра, воқеа 11 сентябрь эрталаб Жагтал округида юз берган. Ичида 62 йўловчи бўлган автобус довон орқали Кондагатту зиёратгоҳига одамларни олиб кетаётган бўлган. Тахмин қилинишича, ҳайдовчи йўлнинг мураккаб қисмида бошқарувни эплай олмагани оқибатида автобус ағдарилиб кетган ва жарликка қулаган.

Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилган. 

Мавзуга оид