Пентагон Россия ва Хитой ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилишига шубҳа билдирди
АҚШ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Россия ва Хитой ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилиши мумкинлигига шубҳа билан қаради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Мэттиснинг сўзларига кўра, Москва ва Пекин ўз манфаатларини кўзлаб иш тутмоқда. Унинг билдиришича, қўшма машқлар ўтказилишига қарамасдан, давлатлар ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилиши деярли имконсиз.
«Мен узоқ вақт мобайнида Россия ва Хитойни нима бирлаштириб туришини кўра олмаяпман», - дея маълум қилди Мэттис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда россиялик ҳарбийларнинг ўлда-жўлда иш қилишидан кулишганди.
АҚШдаги Business Insider нашри Россия ҳарбий техникаси, биринчи навбатда, Т-34 ва Т-72 танклари билан боғлиқ турли ҳодисалар тасвирланган қатор роликларни бир кадрга жамлаб чиқди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024