Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг америкалик ҳарбийлар томонидан Эронга эҳтимолий ҳужум вақтида Буюк Британия ҳарбий аэродромларидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги сўровини Британия бош вазири Кир Стармер рад этди. У ўз жавобини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши билан изоҳлаган.
Фото: Reuters
Гап – Англиядаги Fairford ва Ҳинд океанидаги Диего Гарсия авиабазалари ҳақида кетмоқда. Бу иккала аэродром ҳам узоқ вақтлардан бери АҚШнинг ўз чегараларидан узоқда жойлашган ҳарбий амалиётлари учун муҳим платформалардан бири бўлиб келган.
Хусусан, Британияга тегишли Диего Гарсия ороли – АҚШнинг оғир бомбардимончи флоти учун муҳим база ҳисобланади.
Стармернинг рад жавоби ҳақида ҳукуматдаги манбаларига таяниб бир қатор инглиз нашрлари, хусусан The Times хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Эронга зарбалар бериш учун АҚШга ҳарбий базалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш – халқаро ҳуқуқни бузиш бўлади, деб ҳисобламоқда расмий Лондон.
Халқаро ҳуқуққа кўра, агар ҳужумни қўллаб-қувватлаган томон бу ҳужумнинг халқаро ҳуқуққа зидлигини олдиндан билган бўлса, у ҳолда ҳужум учун ҳужумни амалга оширган билан тенг жавобгар бўлади.
Британия Мудофаа вазирлиги бу саволни “операцион масалалар” деб атаб, изоҳ беришдан бош тортди, шу билан бирга, ОАВда тарқалган хабарни инкор қилмади. Стармер Трампга йўқ дегани ҳақида BBC, The Guardian ва The Telegragh каби бошқа медиалар ҳам ўз манбаларига таяниб хабар берган.
Бу хабарлар тарқалишидан олдин, сешанба куни кечқурун Кир Стармер ва Доналд Трамп ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганди. Расмий релизларда томонлар Яқин Шарқ ва Европада тинчлик масалаларини муҳокама қилгани айтилган.
Мавзуга оид
22:12 / 13.03.2026
АҚШ Яқин Шарққа 5000 денгиз пиёдаси ва қўшимча кемаларни юборади
21:50 / 13.03.2026
Россия нефт экспортига қўлланаётган чекловлар юмшатилди
21:44 / 13.03.2026
Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофоти энди ўзини қизиқтирмаслигини айтди
18:11 / 13.03.2026