Россия Олий суди 19 нафар аёлни ўлдирган собиқ милиционернинг умрбод қамоқ жазосини бекор қилди
Россия Олий суди 19 нафар аёлни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Новосибирск милицияси собиқ ходими Евгений Чуплинскийга чиқарилган ҳукмни бекор қилди.
Суд ишни қайтадан кўриб чиқишга юборди, деб хабар берган давлат айблови вакили Анжелика Егорова ТАСС’га. Унинг таъкидлашича, Чуплинскийни 19та қотилликда айбдор деб топган суд маслаҳатчиларининг ҳукми кучда қолган.
Давлат айблови вакилининг қайд этишича, собиқ милиционер бошқа бир қатор жиноятларда иқрор бўлган, аммо тергов унга янги айбловлар билан чиқмади, сабаби ўлдирилган одамларнинг жасад қолдиқлари топилмаган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг идорадан ташқари қўриқлаш хизмати собиқ ходими 1998-2005 йилларда Новосибирскда содир этилган қотилликлар бўйича айбдор деб топилди. Қотилликдан сўнг, у қурбонларининг таналарини бўлакларга ажратган ёки уларни таниб бўлмас аҳволга келтирган. Барча қурбонлар фоҳишалар бўлган.
Чуплинский ўзининг биологик намунаси қурбонлардаги генотип билан генотипга тўғри келганидан сўнг, 2016 йил апрелида қўлга олинди. 2018 йил мартида у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У ҳукмга шикоят билан чиқишга қарор қилиб, ўзига ўзи туҳмат қилганини билдирган.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024