Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Leonardo чипта тизими оператори миллийлаштирилди
Россияда суд авиачипталарни брон қилиш тизими Leonardo оператори бўлган «Сирена-трэвел» гуруҳи активларини давлат фойдасига ўтказди. Уларнинг қиймати 35 млрд рублдан ортиқ. Компания давлат мулкидан ноқонуний фойдаланиш билан боғланган.
Москва шаҳрининг Никулин туман суди 20 феврал, жума куни «Сирена-трэвел» компаниялар гуруҳини — Россиядаги деярли барча йирик авиаташувчилар фойдаланадиган Leonardo авиачипта брон қилиш тизими операторини миллийлаштириш ҳақида қарор чиқарди. Даъвони Россия Бош прокуратураси киритган. Суд мажлиси матбуотдан ёпиқ тарзда ўтган.
Назорат идораси маълум қилишича, ЛДПР фракциясидан Давлат думаси депутати Рифат Шайхутдинов, «Сирена-трэвел» асосчиси сифатида, аввал ўзи раҳбарлик қилган давлат корхонаси активлари негизида бизнес тузган. Тергов версиясига кўра, бу иш ноқонуний амалга оширилган. Шайхутдиновнинг бизнес ҳамкори — миллиардер Ибрагим Сулейманов ҳозирда тергов остида.
Мусодара қилинган мулкнинг умумий қиймати 35 млрд рублдан ошади. «Сирена»нинг ўзига қўшимча равишда давлат ихтиёрига Санкт-Петербургдаги «Новотель» ва «Вало» меҳмонхоналари, олтита туристик компания, шунингдек коттежлар, квартиралар ва ер участкалари ҳам ўтган.
«Сирена-трэвел» фақат Leonardo чипта сотиш тизимини эмас, балки кўплаб Россия аэропортларида ишлайдиган йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш платформаси — «Астра»ни ҳам назорат қилади. Амалда бу мамлакат фуқаролик авиацияси инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Компания бир неча бор ҳакерлар ҳужумларининг нишони бўлган: улар «Сирена»нинг ўзига ҳам, Leonardo тизимига ҳам ҳужум қилган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
08:28 / 19.06.2026