Samsung телевизорлари — 12 йилдан буён етакчи!
IHS халқаро таҳлил компаниясининг тадқиқотларига кўра, Samsung компанияси 12 йилдан буён телевизор ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Samsung телевизорлари 12 йилдан бери дунёда етакчи ҳисобланади. IHS тадқиқоти натижаларига қарайдиган бўлсак, Samsung бу борада 2006 йилдан буён 1-ўринни эгаллаб келяпти. Компаниянинг бозордаги улуши ўсиб бормоқда: ҳозирда бу кўрсаткич 26,5% ни ташкил этади.
Энг қизиғи, 1997 йилда жаҳондаги биринчи суюқ кристалли диагонали 30 дюймга тенг дисплейни яратган компания бундан кейин ҳам оммани ҳайратга солишда давом этади десангиз, камдан-кам инсон бунга ишонарди.
2010 йилда бу Жанубий Корея бренди 3D LED TV русумли телевизорларни ишлаб чиқаришни бошлади. Айнан шу йили Smart TV платформаси учун дунёдаги илк иловалар дўкони тақдим этилди. 2011 йилда эса Smart HUB, яъни Smart TV учун мўлжалланган дастурий модул оммага таништирилди.
Бундан ташқари, 2013 йилда жаҳонда биринчи OLED TV телевизорларининг яратилиши, 2014 йилда ботиқ экранли Curved UHD TV телевизорларининг тақдим этилиши компания тарихидан ўрин олган. Curved моделлари ҳозир ҳам оммабоплигини йўқотмаган, шу боис уларни ишлаб чиқариш ҳалигача давом этмоқда. Кейинчалик Samsung OLED дисплейларни тайёрлашдан тўхтади, бунга сабаб органик материаллардан ташкил топган бундай панелларда тасвирнинг «куйиши» эди. Бироқ, шунга қарамасдан, бошқа рақобатчи-компаниялар ҳали ҳам ушбу технологиядан воз кечишгани йўқ.
Samsung раҳбарияти эса бу йўналишда барча эътиборини мустаҳкам ва узоқ хизмат қиладиган технологияларга қаратди ва бу борада тўғри қарор қабул қилди. Тасвир сифатини узоқ вақт йўқотмайдиган юқори технологияли телевизорларни яратиш устидаги ишлар бир неча йил олиб борилди.
Шундай қилиб биринчи QLED телевизорлари пайдо бўлди.
2018 йилда эса Samsung QLED TV видео номли машҳур немис журналидан куйишдан ҳимояланган экранларга бериладиган сертификатни қўлга киритди.
QLED TV технологиясининг афзалликлари нимада?
- Квант нуқталаридан таркиб топган экран технологияси интуитив бошқарувли оптимал намойиш шароитини таъминлайди;
- 100% ранглар қамрови;
- Ҳар қандай ёрқинлик даражасида ташқи ёритишдан қатъий назар чинакам ва аниқ ранглар намойиши;
- Сифати бузилмас тасвирлар.
QLED TV тасвир сифати минималистик ва функционал дизайн билан ҳамоҳанг уйғунлашган. Барча ўтказгичларни ягона яримшаффоф кабелга бирлаштирган Оне Cоннеcт технологияси эса чигаллашган симлардан халос бўлиш ва янада кенг жой ҳосил қилишга ёрдам беради.
Бунга қўшимча тарзда, QLED TV телевизорларида Амбиент Моде номли интерьер режими ҳам кўзда тутилган, у орқали қурилма сизга фойдали маълумотни ёки оилавий суратни кўрсатади ёки хона деворига мос тарзда ўзгариб деярли кўринмас тус олади.
QLED TV – йирик форматли телевизорлар бозорида етакчи. Жаҳонда сотилган 75 дюймли диагоналга эга барча телевизорларнинг деярли ярми Samsung томонидан ишлаб чиқарилган. Жорий йилда харидорларга етказилган бундай телевизорларнинг сотув ҳажми ўтган йилдагига қараганда уч баробар кўпайган.
Шубҳасиз, Samsung компанияси телевизорлар тайёрлаш бўйича янада илғор инновацияларни яратишда давом этади ва эришилган натижаларда тўхтаб қолмайди.
Facebook: www.facebook.com/SamsungUzbekistan
Instagram: www.instagram.com/SamsungUzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024