Жаҳон | 08:59 / 13.09.2018
6422
1 дақиқада ўқилади

Чехия Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди  

Фото: AFP

Чехия раҳбарияти мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди. 

“Умид қиламанки, Чехия элчихонасининг Тел-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилиши 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи қадам Ал-Қудсда кейинги ойда фахрий консуллик очилиши бўлади”, деб айтган Чехия президенти Милош Земан.

Земаннинг айтишича, кейинги босқичларда Ал-Қудсга Чехиянинг инвестиция, савдо ва туризмни илгари суриш бўйича давлат муассасалари ваколатхоналари кўчирилади. 

Элчихонанинг кўчирилиши қарори президент Земан, Чехия бош вазири Андрей Бабиш, парламент қуйи палатаси раиси Радек Вондрачек, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари  иштирокидаги йиғилишда қабул қилинган.

Бу орада Парагвай Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш қарорини бекор қилди. Бунга жавобан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг Парагвайдаги элчихонаси ёпилишига кўрсатма берган.

Жорий йилнинг 14 май куни Ал-Қудсда АҚШ, 16 май куни эса Гватемала элчихоналари очилганди.

Мавзуга оид