Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга келади
Чехия Республикаси бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрел кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, "яшил" энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида бош вазир Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
14:36 / 30.04.2026