Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда оғир вазиятга тушиб қолган фуқаро ватанга қайтарилди
Чехияга ишлаш мақсадида келган, аммо айрим ҳуқуқий ва молиявий муаммолар сабаб мушкул аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси дипломатик ваколатхона кўмагида ватанга қайтарилди.
“Дунё” ахборот агентлиги хабар беришича, ватандош Чехияга меҳнат қилиш мақсадида келгач, хорижга чиқиш паспортини ўғирлатиб қўйган. Натижада ишлаш учун зарур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштира олмаган ва ноқонуний мақомга тушиб қолган.
Маълум вақт шу тарзда яшаб ва ишлаб келган фуқаро Ўзбекистонга қайтиш пайти келганда янги ҳужжатни қаердан олиш ва ватанга қандай тартибда қайтишни билмагани сабабли оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган.
Шундан сўнг, у мазкур муаммосини ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонаси консуллик бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Дипломатик ваколатхона томонидан мазкур ҳолат юзасидан зарур чоралар кўрилиб, Прага шаҳридаги Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда фуқарога амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Унга ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, 2026 йил 3 март куни Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди.
Қайд этилишича, элчихона ходимларининг ўз вақтида кўрсатган ёрдами ва миграция ташкилоти билан самарали ҳамкорлик хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканини яна бир бор намоён этди.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:20 / 01.05.2026