Фан-техника | 13:26 / 13.09.2018
21476
2 дақиқада ўқилади

Энг кучли интернет қуроли яна «уйғонди»

Фото: ZDNet

Иккита машҳур ботнет -  Mirai ва Gafgyt (Baslite) йирик корпоратив тармоқларга ҳужум қилиш учун воситаларни янгилади. Бу ҳақда Palo Alto Networks компанияси ҳисоботида айтилади.

Хабар қилинишича, ботнетлар маъмурлари эски маълум бўлган носозликлардан фойдаланувчилар эксплоитлар кодларини ўз арсеналига қўшиб олганлар.

Mirai 16та эксплоитни олди, улар орасида роутерларга кира олиши мумкин бўлган дастурлар ҳам бор. Gafgyt, катта эҳтимол билан, бошқарув тизимларига эътибор қаратган, сабаби CVE-2018-9866 каби маълум бўлган жиддий камчиликдан фойдаланади. У SonicWall’нинг тегишли қурилмаларида бор.

Сўнгги вақтларда, экспертларнинг таъкидлашича, ботнетлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилувчи ҳужумлардан йирик компаниялар зарар кўрмоқда.

Mirai ботнети ўзи ҳақида 2016 йилда маълум қилди ва «замонавийликнинг энг қудратли воситаси», деб номланди. Ўшанда бутун дунёдаги серверлар унинг қурбонига айланди. Дастлабки код очиқ манбаларда эълон қилингач, кўплаб хакерлар уни модификациялаш ва такомиллаштиришга киришиб кетишди. Gafgyt ҳақида 2015 йилда маълум бўлди. Тахминларга кўра, бу ботнетга миллионтадан ортиқ «ақлли» қурилмалар киради.

Мавзуга оид