General Motors дунё бўйлаб миллиондан кўпроқ автомобилини қайтариб олмоқда
General Motors (GM) концерни рул кучайтиргичидаги носозлик сабабли бутун дунё бўйлаб 1,2 млн та автомобилини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Носозликни бартараф этиш учун қайтариб олинаётган машиналар орасида 2015 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet, GMC ва Cadillac маркаларидаги бир қатор пикап ва йўлтанламаслар бор.
Концерн ушбу носозлик билан боғлиқ 30 та йўл-транспорт ҳодисаси ва 2 киши жароҳат олгани ҳақида шикоят олган. Бироқ носозлик бирорта ўлимга олиб келмаган.
Муаммо автомобилни айниқса кичик тезликларда бошқаришда қийинчилик туғдириши мумкин ва бу ўз оқибатида тўқнашув хавфини оширади.
GM дилерлари муаммони бартараф этиш учун носоз автомобиллардаги рул кучайтиргичи электрон модули дастурий таъминотини янгилаб беришади.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021