Истанбулда янги аэропорт қурувчиларига қарши кўзни ёшлатувчи газ қўлланди
Турк полицияси Истанбулда янги аэропорт қурилишида машғул бўлган ишчиларнинг норозилик акцияси иштирокчиларига қарши кўзни ёшлатувчи газ ва сувотгичлар қўллади.
Маълум қилинишича, бир неча юз қурувчи оғир меҳнат шароитларига қарши иш ташлаш эълон қилган ва аэропорт қурилиши раҳбарияти биноси ёнида норозилик акциясини уюштиришган. Воқеа жойига келган полициячилар акция иштирокчиларини тарқатишга тушган. Таъкидланишича, жароҳатланганлар бор.
Октябрь охирида очилиши режалаштирилаётган янги аэропорт Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ташаббуси билан амалга оширилаётган учта мегалойиҳадан биридир. Бу ташаббусларга кўра, 2016 йилда Босфор бўғози орқали учинчи кўприк очилган, жорий йилда эса Босфорга параллел ўтувчи “Истанбул” канали қурилиши бошланиши кутилмоқда.
Истанбулдаги янги аэропорт дунёдаги энг катта аэропортлардан бири бўлади. Унинг майдони 80 млн квадрат метрни ташкил қилади. Аэропорт тўлиқ ишлаганда 225 минг кишини иш билан таъминлайди ва бир вақтда 114 та самолёт қабул қила олади. Аэропортдан ҳаммаси бўлиб 350 та йўналиш бўйича рейслар амалга оширилади.
Аэропорт қурилишига инвестициялар 10,2 млрд долларни ташкил қилган ва у эксплуатация қилинишининг илк 25 йилида 22,2 млрд доллар фойда келтириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
17:13 / 30.10.2024