Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
Ҳужум қилганлардан икки нафари ўлдирилган, яна бири ярадор ҳолда қўлга олинган.
Фото: Видеодан кадр
Исроилнинг Истанбул шаҳрида жойлашган консулхонаси биноси олдида отишма рўй берди.
Hürriyet газетаси маълумотига кўра, уч нафар шахс Бешиктош туманида консулхона жойлашган бинога киришга уринган. Уларнинг икки нафарида узун стволли қуроллар бўлган.
Бинога кириш жойида турган қўриқчилар ҳамда полициячилар таҳдидни пайқагач, отишма келиб чиққан.
Reuters агентлиги хабарига кўра, отишма 10 дақиқадан ортиқ вақт давом этган. Ҳужум уюштирган шахслар бино олдидаги автотураргоҳда машиналар оралаб ҳаракатланиб, автомат ҳамда тўппончалардан ўт очган.
Истанбул полицияси баёнотида айтилишича, уч киши «зарарсизлантирилган», шундан икки нафари отиб ўлдирилган. Ҳужум қилганлардан учинчиси автомобил ортига яшириниб, полициячиларга қарата ўқ узишда давом этган, аммо жавобан отилган ўқдан йиқилиб, қўлга олинган.
Отишма чоғида полициячилардан ҳам икки нафари яраланган.
Мамлакат адлия вазири Оқин Гурлек Истанбу прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув бошлаганини маълум қилди.
Reuters манбаларига кўра, ҳозирда Туркияда исроиллик дипломатлар йўқ – Истанбулдаги консулхонада ҳам, Анқарадаги элчихонада ҳам.
Шунга қарамай, ушбу биноларни қўриқлаш кучайтирилган.
Мавзуга оид
13:57 / 06.04.2026
Эрон разведкаси бошлиғи ҳалок бўлди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:25 / 02.04.2026
Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг “Жанубий фронт” қўмондонини ўлдирди
08:33 / 01.04.2026