Вазирнинг 26 ёшли ўринбосари: «Президентнинг ўзи бизга ишоняпти»
«Ёшлар пресс-клуби»нинг навбатдаги сессиясида «Ёшларга оид давлат сиёсати: амалга оширилган ишлар, муаммо ва ечимлар!» муҳокама этилди.
1991 йилда биринчилардан бўлиб қабул қилинган ҳужжатлардан бири «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун эди. Вақт ўтгач, ҳар қандай қонун ҳам эскиради. Унинг замон талабларига, янги давр ёшларининг ҳаётига, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мос тарздаги янги таҳрири орадан 25 йил ўтгандан сўнг 2016 йили 14 сентябрда қабул қилинди. Ҳар бир қонун, албатта ижроси билан гўзал. Бугунги пресс-клубда ҳам “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида“ги қонун доирасида қилинган амалий ишлар сарҳисоб қилинди.
«Ёшларга оид давлат сиёсати: амалга оширилган ишлар, муаммо ва ечимлар!» мавзусида бўлиб ўтган пресс клуб сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар комиссияси раиси – Козим Таджиев, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари в.б – Олимжон Тўйчиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари – Шуҳрат Шакиров, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори – Актам Жалиловлар спикер сифатида иштирок этишди.
Спикерлар ёшларга оид давлат сиёсати мамлакатда сиёсий йўналиш сифатида Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари тарихида юз бергани ҳамда давлат томонидан мақсадли амалга оширилган ёшларга оид барча ижтимоий ўзгаришлар, туб ислоҳотлар ҳақида, хусусан, 2016 йил 14 сентябрда имзоланган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида «Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи ойлиги»ни ташкил этилиши ҳамда ойлик доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида фикр юритишди.
– Бугун давлат бошқарувида ёш раҳбар кадрлар қатлами шаклланди. Авваллари бирор каттароқ даврада фикр билдирсак, бу ҳали ҳам ёш бола деган кинояомуз қарашлар бўларди. Энди Президентнинг ўзи бизга ишоняпти. Масъулиятли вазифаларни топширяпти. Мана кўриб турибсизки, биз уддалаяпмиз. Тўғри бизда тажриба бўлмаслиги мумкин, лекин энергия бор, иштиёқ бор. Ишончни оқлашга бўлган ҳаракат бор. Шунинг учун бугун ёш раҳбарларга ҳам қараш ўзгарди. Энди биз ўртага қўйган таклифлар муҳокама этиляпти, маъқулланяпти ва амалга ошириляпти. Ўзимизнинг вазирлик мисолида айтадиган бўлсам, Президентимиз қарорига кўра, яқин кунларда «Инновацион ҳафталик тадбирлари» ўтказишни режалаштиряпмиз. «Халқаро робототехника» танловини ҳам мазкур ҳафталик доирасида ўтказамиз, – дейди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари в.б. Олимжон Тўйчиев.
Пресс-клубда ёшлар сиёсати, уларнинг иш билан бандлиги масаласи, ёш, намунали оилаларга «Ёшлар уйлари»нинг берилиши, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиларини ўқитиш мезонлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Мавзуга оид
21:29 / 13.01.2020
Олий таълим тўғрисидаги низом қабул қилиниши нега кечикяпти? — Вазир изоҳ берди
19:12 / 20.07.2019
«Ёшлар пресс-клуби»да тест синовларини шаффоф ўтказишни таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
18:02 / 28.05.2019
Ёш тадбиркор Ёшлар пресс-клубида: «Ҳоким менга сиёсатга қарши кетма деди»
17:16 / 26.03.2019