Жамият | 09:14 / 15.09.2018
7466
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида бир кун ичида 700 мартага яқин тезлик оширилганлиги ҳолати қайд этилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар томонидан бир кун ичида 700 мартага яқин тезлик оширилиши ҳолатлари юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 7 сентябрдан 13 сентябргача бўлган муддат ичида мобил (кўчма) радарлар томонидан шаҳар кўчаларида 9870 та тезлик оширилганлиги фактлари қайд этилди. 

“7 сентябрь кунининг ўзида 523,  12 сентябрь куни эса 520 марта тезлик оширилганлиги ҳолатлари қайд этилди.  13 сентябрь куни радарлар 690 марта тезлик оширилганлиги фактларини қайд этдилар”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар томонидан ҳам риоя этилишини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманидаги Сеул кўчасида жойлашган Меҳрибонлик уйи қаршисидаги пиёдалар кесиб ўтиш йўлакчаси янгича кўриниш касб этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид