Шарқий Осиёга «супер тайфун» ёпирилди. Филиппинда табиий офат қурбонлари сони ошмоқда
Шарқий Осиёга кириб келган «Мангҳут» тўфони туфайли Филиппинда камида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатмоқда.
Қурбонларнинг аксар қисми мамлакат шимолидаги тоғли ҳудудларга тўғри келади.
Филиппиннинг фалокатлар хавфини камайтириш миллий кенгаши (NDRRMC) вакили Эдгар Посадаснинг айтишича, айни вақтда табиий офат авжга чиқадиган ҳудудларда эвакуация ўтказилмоқда.
Тўфон туфайли 800 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилиш режалаштирилган.
Ҳозирда тўфон Хитой ва Ҳонгконг томон ҳаракатланмоқда.
Тўфон туфайли Хитой ва Филиппин ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Ининг 16 сентябрь куни Манилага амалга ошириши керак бўлган ташрифини қолдиришга мажбур бўлди.
Шунингдек, 150га яқин рейслар бекор қилинган, шундан 3таси халқаро рейслар эди.
Хитой Метеорология марказий маълумотига кўра, «Мангҳут» бугун Хитойнинг Гуандун провинциясига етиб келади.
«Мангҳут» шамолининг максимал тезлиги соатига 270 километрни ташкил қилиб, супертўфон сифатида таснифланган.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
13:10 / 29.10.2024