Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди
2018 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мобашар Жавад Акбарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак ташрифи ва Ҳиндистон раҳбарияти билан бўладиган музокараларига тайёргарлик кўриш жараёни учрашув кун тартибининг асосий масаласи бўлди.
Ҳозирги вақтда икки мамлакатда ҳам олий даражадаги Ўзбекистон-Ҳиндистон учрашувининг мазмуний қисми устида биргаликда ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳада қатор муҳим тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу ўринда 2018 йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг 5-мажлисида иштирок этган Мобашар Жавад Акбар таъкидлашича, икки томонлама муносабатлар учун жуда муҳим ҳодиса арафасида шу каби тадбирларнинг ўтказилиши катта аҳамият касб этади.
Август ойида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 11-мажлисида икки томон учун ҳам манфаатли бир қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди. Бир неча кун илгари Ҳиндистонда Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва қўшма бизнес-форумга тайёргарлик кўрилмоқда.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Ҳиндистон элчиси Винод Кумар иштирок этди.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024