Эроннинг 180га яқин компанияси Сурияни тиклашда қатнашишга тайёрлигини билдирди
Эроннинг уй-жой ва инфраструктура қурилиши соҳасидаги 180га яқин компанияси урушдан кейинги Сурияни тиклаш ишларида қатнашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Сурия уй-жой қурилиши ва ижтимоий ишлар вазири ёрдамчиси Муҳаммад Сейфга таяниб Al-Watan газетаси хабар берди.
Сейфнинг сўзларига кўра, Дамашқда уй-жой қурилиши ва ижтимоий ишлар вазири Ҳусайн Арнус билан Эрон делегациясининг учрашуви бўлиб ўтган.
Учрашув давомида қурилиш майдонларини тайёрлаш ҳамда уларда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод ва фабрикаларни барпо этиш ҳақида сўз борган. Музокараларда уй-жойлар, тўғонлар, тозалаш иншоотлари ҳамда электростанциялар қурилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Аввалроқ Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллем республикани тиклаш учун 500 млрд доллар маблағ талаб қилинишини билдирганди.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024