Жаҳон | 23:48 / 10.05.2026
1386
2 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШнинг сўнгги тинчлик таклифига жавоб қайтарди

Эроннинг жавоб таклифи 14 банддан иборат бўлиб, “урушни тугатиш ҳамда Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш”ни назарда тутади.

Фото: Getty Images

Эрон покистонлик воситачилари орқали АҚШга Вашингтоннинг низони мувофиқлаштириш бўйича сўнгги таклифига жавобини юборди. Бу ҳақда IRNA ва Tasnim агентликлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда музокаралар асосан минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш масаласига қаратилган.

Эроннинг жавоб таклифи 14 банддан иборат бўлиб, “урушни тугатиш ҳамда Форс кўрфази ва Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш”ни назарда тутади.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолц Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар давом этаётганини тасдиқлади. Аммо унинг айтишича, “жараён кутилганидан секинроқ кечмоқда”.

Покистоннинг Россиядаги элчиси Файсал Ниёз Термизийнинг фикрича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралардаги муҳим ўзгариш АҚШ президенти Доналд Трампнинг 14–15 май кунлари Хитойга сафари олдидан юз бериши мумкин.

“Ҳозирги жараён катта умид бағишламоқда ва бу тез орада юз беради”, деди у.

8 апрелдан буён Эрон ва АҚШ ўртасида ўт очишни тўхтатиш тартиби амал қилмоқда. Шу давр ичида томонлар якуний тинчлик келишувига эришиши керак. Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати ядровий қуролга эга бўлишдан воз кечишга розилик билдирган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид