“ТАЪЛИМ ВА МУТАХАССИСЛИК” 18-халқаро кўргазмасига таклиф қиламиз
2018 йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Савдо-Саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, “Expocontact” компанияси ўн тўққизинчи халқаро “Таълим ва Мутахассислик” кўргазмасини ташкил қилади.
Манзил: Ёшлар Ижод Саройи, Мустақиллик кўчаси 2, мўлжал “Мустақиллик майдони” метроси.
Кўргазманинг асосий мақсади:
- Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида, замонавий методикалар асосида таълим беришлари билан таништириш, ўзаро тажриба алмашишга кўмаклашиш, шунингдек ёшларга ва кенг оммага ўзларини қизиқтирган мутахассислиги бўйича билим олишлари учун, ўқув юртларини танлашга ёрдам бериш.
Кўргазманинг вазифалари:
- Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида қайси мутахассисликлар бўйича таълим олишнинг имкониятлари борлиги ҳақида маълумот бериш;
- Ёшларда мутахассислик танлашга қизиқиш уйғотиш ва шу соҳада таълим олишга жалб этиш;
- Иккинчи касб-ҳунар ўрганиш ёки ўз касби бўйича малакасини ошириш истагида бўлган шахсларга таълим олиш учун ўқув юртини топишга ёрдам бериш;
- Ўқув юртларини жиҳозлаш учун ишлаб чиқарилган, техник воситалар, ўқув-методологик адабиётлар, мебель-жиҳозлар ва компьютерлаштиришнинг энг охирги ютуқлари билан таништириш.
Кўргазманинг асосий йуналишлари:
- Олий ўқув юртлари;
- Ўрта махсус таълим муассасалари;
- Ўқув марказлари;
- Малака ошириш институтлари;
- Хусусий мактаблар, тил марказлари;
- Кўргазманинг ёрдамчи йўналишлари:
- Таълим муассасалари учун дастурлар;
- Таълимдаги информацион технологиялар;
- Ўқув қўлланмалар;
- Ўқув мебели ва канцелярия жиҳозлари;
- Спорт жиҳозлари.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар – мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқув муассасаларининг вакиллари, шунингдек барча қизиқувчилар.
Кўргазма ўтказилиш даврида мамлакатимизнинг 35 дан ортиқ институт ва университетлари, 40 дан зиёд ўқув марказлари ҳамда Европа, Осиё, Латвия, Россия ва бир қанча бошқа мамлакат университетлари иштирок этди. “ Таълим ва Мутахассислик ” кўргазмасига умумий ҳисобда 30.000 дан ортиқ одам ташриф буюрди. Ташриф буюрганларнинг асосий қисми 14-25 ёшдаги ёшлар бўлди.
Иштирок этиш шартлари: Кўргазмада иштирок этиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар, ташкилотчининг номига белгиланган шаклдаги аризани жўнатиб, шартнома тузади.
Стенднинг минимал ҳажми 9 кв.м., учта девор, 1стол, 2 стул, 1 урна, 220B қувватдаги электр тармоғи, 2та чироқ, фриз ёзуви, каталог (иштирокчилар ҳақида маълумот), иштирокчилар учун 2 та бейджик (рухсатнома).
Кўргазма якунида иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланадилар.
Халқаро кўргазмада иштирокингиз – бу ўзингизнинг махсус факультет ва бўлимларингизни таништириш, у ёки бу таьлим олиш шаклининг афзалликларини намоён қилиш имкони! Сизларни кўргазмада иштирок этишга таклиф этамиз.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024