Times: ЕИ Brexit учун Ирландия чегараси билан боғлиқ масалани ҳал қилишга тайёр
Европа иттифоқи Шимолий Ирландия чегараси бўйича қарор қабул қилишга тайёрланмоқда, бу Brexit бўйича Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан йил охирига қадар келишувга эришиш эҳтимолини оширади, деб ёзмоқда The Times газетаси.
Европа иттифоқи томони Brexit бўйича музокараларда Шимолий Ирландия ва Ирландия Республикаси ўртасидаги чегарада божхона назоратини камайтириш учун технологик ечимлардан фойдаланишни мўлжаллаган.
Ўтган йили Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit учун чегара масаласини ҳал қилишнинг муҳимлиги ҳақида огоҳлантирди, бу Шимолий Ирландия ва Ирландия Республикаси ўртасидаги чегарада ЕИдан чиққандан кейин «жисмоний инфратузилма» пайдо бўлмаслиги учун керак.
Times газетасининг таъкидлашича, ЕИ режасига кўра «ишончли савдогарлар» тизими ёрдамида юкларни контейнерларда штрих кодлардан фойдаланган ҳолда кузатиб бориш мумкин бўлади. Нашрнинг қўшимча қилишича, бу каби чоралар Британиянинг ЕИдан чиқиб кетганидан сўнг янги чегара олди инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни бартараф этади. Евроиттифоқнинг Brexit бўйича музокаралардаги вакили Мишель Барнье ҳозирги вақтда ҳужжатнинг шунга ўхшаш янги матни устида ишламоқда, унда Ирландия чегарасида назоратни камайтиришга қаратилган режа бўлади, деб ёзмоқда Times.
Материалда қайд этилишича, Британия ТИВ собиқ раҳбари Борис Жонсон ЕИнинг дастлабки қўллаб-қувватлаш режаси Шимолий Ирландия Брюссель томонидан «босиб олиниши»га олиб келиши ҳақида огоҳлантирган. Шунга қарамай, ЕИ расмийлари ва европалик дипломатлар Brexit масалалари бўйича вазир Доминик Рааб Brexit’дан сўнг Шимолий Ирландия учун махсус ечим йўқ бўлган муқобил «рақобатлашадиган» режани тақдим этишга тайёрланаётганидан ташвишга тушиб қолишган, дея қўшимча қилади Times.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit бўйича ультиматум қўйганди.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024