Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда собиқ шаҳзода Эндрю ҳибсга олинди
Полиция «мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» айблови бўйича тергов бошланганини айтмоқда. Иш доирасида Бёркшир ва Норфолкдаги манзилларда тинтувлар ўтказилди. Эндрю одам савдосида айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейн файлларида кўп марта тилга олинган.
Британия полицияси қирол Чарлз III укаси - собиқ шаҳзода Эндрю Маунтбеттен-Виндзорни қўлга олди.
BBC хабарига кўра, полиция баёнотида ҳибсга олинган шахснинг исми келтирилмаган, бироқ «жамоатчиликнинг катта қизиқиши» туфайли янгиликлар бўлиши билан эълон қилиниши айтилган.
«Суриштирув доирасида бугун [19 февраль] норфолклик олтмиш ёшлардаги эркакни хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумон қилиб ҳибсга олдик ва Бёркшир ҳамда Норфолк манзилларида тинтув ўтказмоқдамиз. Ҳозир эркак ҳибсда сақланмоқда», дейилади полиция хабарида.
Эндрю Маунтбеттен-Виндзор - Буюк Британия қироли Чарлз III укаси, у 66 ёшда. Сўнгги пайтларда унинг исми одам савдосида айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейннинг файлларида пайдо бўлгани сабабли унинг атрофида можаро авж олмоқда.
Эпштейннинг қурбонларидан бири, америкалик Виржиния Жуффренинг айтишича, молиячи уни ўзининг нуфузли танишлари, жумладан Эндрюга «қарзга берган». Унинг сўзларига кўра, у 2001 йилда 17 ёшида Эндрю билан уч марта яқин алоқада бўлган.
АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган файллардан маълум бўлишича, Эндрю молиячи Эпштейн билан мунтазам равишда ёзишиб турган ва у билан эҳтимолий бизнес битимлари, дунёвий учрашувлар, шунингдек, аёлларни муҳокама қилган. Бундан ташқари, файлларда Эндрю ерда ётган аёлнинг устида тиз чўкиб ўтирган фотосуратлар ҳам бор эди.
2025 йил октябрь ойида Бакингҳэм саройи шаҳзода Эндрюни барча унвонларидан маҳрум этди ва Виндзордаги Royal Lodge саройини тарк этишини эълон қилди. Февраль ойида Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Эндрю Маунтбеттен-Виндзорни АҚШ конгрессига Жеффри Эпштейн иши бўйича кўрсатма беришга чақирган эди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026