Ўзбекистонлик ҳарбийлар қўшма ўқув машғулотларда иштирок этиш учун Сўғд гарнизонига етиб келди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларда иштирок этиш учун Тошкент ҳамда Фарғона вилоятидаги чегара ва божхона назорат ўтказиш постлари орқали Тожикистон Республикасига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улар тожикистонлик ҳарбийлар, шунингдек, техникалар колоннаси ҳамроҳлигида Сўғд вилоятидаги “Чорруҳ-Даррон” аҳоли яшаш пунктида жойлашган Сўғд гарнизони дала ўқув марказига жойлашдилар.
Бу ерда ҳамкорликдаги машқларда иштирок этувчи шахсий таркиб учун чодирли шаҳарча барпо этилган бўлиб, уларнинг дам олиши, тиббий хизматлардан фойдаланиши, овқатланиши ҳамда спорт билан шуғулланишига етарли шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар томонидан чодирли шаҳарча бўйлаб мамлакатимиз тарихи, бугуни ва эртаси ҳамда буюк аждодларимиз сиймолари акс этган суратлар, шунингдек, бадиий китоблар билан безатилган кўчма маънавият хонаси ташкил қилинди.
Ҳамкорликдаги машқларда 100 дан зиёд ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ўзининг штатдаги қурол-аслаҳалари, енгил зирҳланган автомобиллари билан иштирок этмоқда. Ўқув машғулотларининг асосий фазасида ҲҲК ва ҲҲМ қўшинларининг иккита замонавий вертолётлари қатнашиши кўзда тутилган.
Бугун, 17 сентябрь куни соат 17.00 да Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ҳарбийлари иштирокидаги дўстона ҳамдўстлик машқларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Тожикистон томонидан бош штаб бошлиғи – мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Эмомали Собирзода қатнашади.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024