Ўзбекистон | 10:12 / 18.09.2018
9789
3 дақиқада ўқилади

Бизнес акселератор: энг яхши бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имконияти тақдим этилмоқда

Фото: Depositphotos

Ўзбекистонда иқтисодий секторни ривожлантиришда тадбиркорлик ва инновация учун қўл келувчи экотизимни яратиш зарурлиги кундек равшан масала. Бундай экотизимда стартап лойиҳалар ва бизнес инкубаторлар муҳим рол ўйнайди. Стартап - бу ёш инновацион компания бўлиб, унинг замирида янги ғоя ёки технология ётади. Бундай компанияларнинг муваффақиятли ривожи учун молиявий, инфратузилмавий қўллаб қувватлов ва албатта мутахассислар кўмаги керак бўлади. Бундай вазиятда эса университетлар ва илмий марказлар қошида жорий этилган махсус тузилмалар - стартап аксилераторлар ва инкубаторлар қўл келади. 

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бизнес аклсилераторлар ва бизнес инкубаторлар АҚШ ва Европада бизнесни ривожлантириш учун энг оммавий йўлдир. Айниқса, энг фойдали ва тез ривожланаётган сегмент табиий фанлар соҳасида юқори технологик стартапларга асос солинаётган бўлмоқда.  

Вазирлар Маҳкамасининг 11 сентябрь куни эълон қилинган “Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш Вазирлигининг илғор технологиялар марказида инновацион стартап акселераторлар ва стартап инкубаторларга асос солинмоқда. Унга кўра, юқори технологик кичик компаниялар учун  инфратузилма, биноси, лаборатория ва жиҳозларига имтиёз асосида тақдим этилади.

2018 йилнинг сентябр ойида C.A.T. Science Accelerator лойиҳасининг илк босқичи старт олди. Айни вақтда акселерация дастури учун ғоялар ва заявкалар қабул қилинмоқда. Мақсад олимлар, маркетологлар, юристлар ва иқтисодчиларни лойиҳалар устида ягона жамоа бўлиш ишлаш учун жамлашдан иборатдир. 

Акселератор Илғор технологиялар маркази томонидан StartupFactory  компанияси (бунга қадар IT лойиҳалар устида ишлаган) ва Green Business Innovation (яшил технологиялар ва муқобил энергия манбалар соҳасида ишлаган консалтинг компанияси) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Мазкур ғояни Ўзбекистон Инновацион Ривожланиш Вазирлиги, шунингдек  «Ўзбекнефтегаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Uzsharobsanoat» АЖ қўллаб-қувватлашмоқда.

Акселератордаги иштирок ёш олимлар ва жамоаларга ўз тажрибалар учун илмий майдон, мутахассислар кўмаги ва қўллаб қувватловини тақдим этиш билан бирга, MVP яъни лойиҳанинг минимал ишчи талқинини ишга туширишга ҳам ёрдам беради. Энг яхши лойиҳалар эса якунда бизнесни ривожлантириш   учун Инновацион Ривожланиш Вазирлигининг 100 миллион сўмлик инвестицияларини қўлга киритиши мумкин. Стартап лойиҳалар заявкаси эса тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, биология, кимё, физика, геология, тоғ кон, металлургия саноати ва эффектив энергия йўналишларида 5 октябрга қадар www.cat-sa.uz сайтида  қабул қилинмоқда. 

Мавзуга оид