Жаҳон | 10:44 / 18.09.2018
8337
1 дақиқада ўқилади

Эрон ташқи ишлар вазири Россия ва Туркиянинг Идлиб бўйича келишувига изоҳ берди

Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф кейинги ҳафталарда ўтказилган учрашув ва музокаралар туфайли Суриянинг Идлиб вилоятида урушнинг олди олинганини билдирди.

"Кейинги бир неча ҳафта ичида менинг Анқара ва Дамашққа ташрифим ҳамда Теҳрондаги Эрон-Туркия-Россия саммити ва Сочидаги учрашув давомида амалга оширилган интенсив масъул дипломатия туфайли Идлибда урушнинг олди олинди ва экстремизм ва терроризмга қарши курашда қатъият кўрсатилди. Дипломатия ишламоқда", — деб ёзди Зариф Twitter’да.

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Таййип Эрдўған душанба куни Сочида бўлиб ўтган учрашувда Суриянинг Идлиб вилоятида ҳукумат кучлари ва қуролли мухолифат тўқнашган чизиқ бўйлаб демилитаризация зонаси ташкил этишга келишиб олишди, икки давлат мудофаа вазирлари эса Идлиб вилоятида вазиятни барқарорлаштириш тўғрисида меморандум имзолади.

Мавзуга оид