Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро 150 АҚШ долларини пора сифатида бермоқчи бўлганида қўлга олинди
Иллюстратив фото
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
16 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда Термиз темир йўл алоқа ва иморат корхонасига тегишли бўлган турли русумли автоуловларга белгиланган меъёрдан ортиқ ёқилғи сарфланганлиги учун автомашиналар йўл ўлчагич мосламаларни фотосуратга тушириб олганлиги ва ушбу фото суратларни ўчириб ташлаши эвазига шу корхона механиги, Жарқўрғон туманида яшовчи Й.Б. унга 150 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ахборот юзасидан 16 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро Й.Б. ходимга хизмат хонасида унга 150 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
23:21 / 08.04.2026
Дунёга машҳур брендлар Ўзбекистонда контрафакт маҳсулот бўйича суд ишида ютиб чиқди
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
14:30 / 18.03.2026