Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги ижара учун энг қиммат уйлар жойлашган ҳудудлар маълум қилинди
Savills компаниясининг билдиришича, Москвада ҳашаматли уйлар ижараси учун ойига ўртача 200 минг рубль сўралмоқда.
Энг қиммат хонадонлар ижараси учун энг кўп таклиф Арбат — Кропоткинская, Тверская — Кремль, Ленинградский проспекти, Лубянка — Китай-город ва Краснопресненская ҳудудларига тўғри келади.
Шаҳардаги энг қиммат ижара нархлари Арбат ва Кропоткинскийда қайд этилган. Бу ерда хонадон ижараси учун ойига 400 минг рубль (5800 доллардан ортиқ) сўралган. Краснопресненский райони, Тверская кўчаси ва Кремль атрофларида бир ойлик ижара нархи мос равишда 330 ва 320 минг рублни (4800 ва 4700 доллар), Патриаршие прудида эса ойига ўртача 310 минг рублни (4500 доллар) ташкил этади.
Аввалроқ «Инком-Недвижимость» компанияси таҳлилчилари пойтахтдаги энг арзон уйлар ижара нархини таҳлил қилишганди. Уларнинг маълумотларига кўра, Москвада энг арзон ижара нархи ойига 20 минг рублни (300 доллар атрофида) ташкил этади. Бундай хонадонни Зеленоград административ округида ижарага олиш мумкин. МКАД ичида жойлашган ва метрога яқин хонадонлар ижараси ойига 23 минг рублдан бошланади (338 доллар).
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026