Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинларида ўзбек кураши бўйича вазн тоифалари сони оширилади
Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарияти навбатдаги Осиё ўйинларида ўзбек кураши бўйича беллашувлар доирасини кенгайтириш таклифи билан чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ЎзА`га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Осиё ўйинлари давомида, курашнинг оммавийлиги, ушбу спорт турига бўлган қизиқишни ҳисобга олиб, Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарлари навбатдаги мусобақаларда кураш бўйича беллашувлар вазн тоифаларини еттитадан 10 ёки 12 тагача кўтариш таклифини билдиришди», - деб айтган МОҚ раҳбари.
Умид Аҳмаджоновнинг маълум қилишича, 2022 йилги Осиё ўйинларининг ўзбек кураши бўйича мусобақаларида вазн тоифалари сони оширилади.
«Умид қиламанки, келажакда курашни Олимпия ўйинлари дастурида кўриш ҳам бизга насиб этади», - дея қўшимча қилган МОҚ президенти.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек кураши илк марта Индонезияда бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилган ва унда 7 та вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтган эди. Шундан 6 та вазн тоифасида ўзбекистонлик полвонлар олтин медалларга сазовор бўлишди. Шунингдек, ушбу спорт турида 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллари ҳам қўлга киритилди.
Мавзуга оид
18:35 / 20.01.2026
Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳардаги мактабда кураш клуби очилади
22:44 / 14.12.2025
Ўзбекистон пара спортчилари ёшлар Пара Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
19:25 / 03.11.2025
Осиё ёшлар ўйинларининг совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланди
22:14 / 31.10.2025