Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Holley Tаshkent» замонавий технопарки бунёд этилиши режалаштирилмоқда
Бугун Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Holley Group» компанияси раҳбари Чэн Вэйдун бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Учрашувда пойтахтнинг Бектемир туманида замонавий технопарк бунёд этиш лойиҳаси муҳокама этилди.
Қайд этиш лозимки, мазкур лойиҳа 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига амалга оширилиб, технопарк ҳудудида текстил, фармацевтика, микроэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, технопарк 10 мингга яқин янги иш ўрни яратишни ҳам кўзда тутади.
«Holley Tаshkent» 150 гектар майдонни ўз ичига олиб, йиллик ишлаб чиқариш маҳсулоти экспорти қарийб 2 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Holley group» компанияси 1970 йилда Хангчжоу (Хитой) шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда компаниянинг Шимолий Америка, жанубий-шарқий Осиё, Европа ва Африка минтақаларида филиаллари мавжуд.
Мавзуга оид
18:28
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Хитой компанияси қуради. Лойиҳа қиймати — 2 млрд 185 млн доллар
17:12 / 27.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш тендерида Хитой компанияси ғолиб бўлди
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
17:44 / 26.05.2026