Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Шимолий Корея пойтахтига етиб келди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянга келган жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Инни самолёт трапи ёнида шахсан ўзи кутиб олди. Икки етакчи бир-бирларини қўл сиқишиб, қучоқ очиб қаршилашган.
Ўз навбатида Жанубий Корея президенти рафиқаси Ким Чжон Сукни Ким Чен Иннинг рафиқаси Ли Соль Чу қаршилаган. Корея халқ армияси ҳарбий оркестри қутлов маршини ижро этгач, икки етакчи аэропорт биноси томон салютлар садоси остида йўл олишган.
Аэропортда Пхеньян аҳолиси зич тизилиб, Жанубий Корея президентини “Миллатнинг биргаликдаги кучи билан тинчлик ва фаровонлик даврини очамиз!”, “Президент Мун Чжэ Иннинг Пхеньянга ташрифини қизғин қутлаймиз” деган ёзувли транспарантлар, Шимолий Корея байроқлари ва Корея яриморолининг оқ фондаги кўк рангдаги тасвири туширилган ягона Кореянинг рамзий байроқлари билан қарши олган.
Жанубий Корея президентининг Пхеньянга ташрифи 3 кун давом этади. Музокараларнинг бош мавзуси Корея яриморолини ядровийсизлаштириш бўлади. Музокаралар кун тартибига учта асосий мавзу киритилган: икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва ривожлантириш, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги ядровийсизлаштириш бўйича музокараларнинг бориши, Корея яриморолида ҳарбий таранглик даражасини пасайтириш ва уруш хавфининг олдини олиш.
Бу Жанубий Корея президентларининг Пхеньянга охирги 11 йилдаги илк ташрифидир. Шимолий Кореяга охирги шундай ташрифни 2007 йил октябрда Жанубий Кореянинг собиқ президенти Но Мун Хён амалга оширган.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026