Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Ўзбекистон билан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 1996 йил 12 июндаги даромадлар ва мол-мулкни икки ёқлама солиқ тортишнинг олдини олиш бўйича Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Қозоғистон Республикаси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги Баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Zakon.kz Оқўрда матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
2017 йил 23 март куни Остонада имзоланган баённома ҳар икки давлат солиқ хизматлари ҳамкорлигини ахборот алмашиш ва Битимнинг алоҳида бандларини даромадлар айрим турлари солиққа тортиш бўйича қайта кўриб чиқиш орқали ривожлантиришга қаратилган.
Ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилган:
- ахборот алмашишни кенгайтириш, солиқлар йиғишда ёрдам кўрсатиш йўли билан солиқдан бўйин товлашнинг олдини олишга қаратилган бандларни ўзгартириш;
- норезидент томонидан доимий муассаса шаклланиши мезонларини белгиловчи модда бандларига аниқлик киритиш;
- қатор атамаларни ўзгартириш ва Битим амал қиладиган Қозоғистон солиқларининг номларига аниқлик киритиш;
- дивидендлар, фоизлар, роялти, мулк қиймати ўсиши, мустақил шахсий хизматлар ва бошқа даромадлар солиққа тортилишини тартибга солувчи моддаларни ўзгартириш.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025