Орзуингиз амалга ошди: Кореялик профессор ўқитувчи энди Ўзбекистонда
Ҳозирда ўзбек ёшлари орасида шарқ тилларини ўрганишга бўлган талаб ўсиб бормоқда. Бу борада айниқса корейс, япон, хитой тиллари етакчи ўринни эгаллайди.
Билим олиш, тил ўрганишга бўлган қизиқиш ва мавжуд имкониятлар сабаб кўплаб ҳамюртларимиз Хитой, Жанубий Корея, Япония, Малайзия ва бошқа давлатларда таҳсил олишмоқда. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Кўпчилик корейс, хитой тилларини мукаммал ўрганишни истайди. Бироқ бунинг учун ишончли ва самарали ўқув маркази топишда қийналишади.
Биз бугун сизга тавсия этадиган ўқув маркази чет тилларини тез ва мукаммал ўрганишдаги барча талабларингизга жавоб беради.
Smart Nimble Education бу – корейс ва хитой тилларини қисқа вақт орасида мукаммал ўрганиш имкониятини берувчи ўқув маркази.
Сиз ўқув марказидаги биринчи дарснинг ўзидаёқ устозлар маҳорати ва тилга бўлган муҳаббатни ҳис этасиз.
Энди эса ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтириши мумкин бўлган саволларга жавоб берамиз.
Қандай курслар мавжуд?
Smart Nimble Educationда сиз корейс ва хитой тилларини мукаммал ўрганишингиз мумкин. Чет эл фуқаролари учун эса рус ва инглиз тиллари ўргатилади.
Кимлар дарс беради?
Ўқув марказида фақатгина юқори малакали, профессионал мутахассислар сабоқ беришади. Корейс тили курслари ўқув марказига 2 йиллик контракт асосида олиб келинган 3 нафар Жанубий Кореялик ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Хитой тили эса Хитой давлатида кўп йиллар давомида яшаб "Хитой филологияси" йўналиши бўйича иккита олийгоҳнинг магистратура йўналишини муваффақиятли тугатган юқори малакали ўқитувчи томонидан ўқитилади.
Дарслар нафақат ўзбек тилида, балки, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Марказ ўқитувчилари фаолияти давомида бир қатор мукофот ва грантларга эга бўлишган. Ушбу анъанани ўқув марказини тамомлаган ўқувчилар ҳам давом эттиришмоқда. Бугунги кунда Smart Nimble Educationни тамомлаган кўпчилик ўқувчилар Осиёнинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олишади.
Ўқув курслари ҳақида
Марказда дарс жараёнларининг тезкорлиги ва самарадорлигига алоҳида этибор қаратилади.
Корейс тили дарслари ҳафтада 3 марта 1 ярим соатдан ташкил этилади. Хитой тили дарслари эса ҳафтада 2 марта 1 ярим соатдан ўтказилади.
Ўқувчилар таклифига қараб дарслар сони кўпайтирилиши мумкин.
Ўқув масканида шунингдек, 180 кун ичида IELTS сертификатини олишга кафолат берилади.
Нима учун айнан Smart Nimble Education?
* Корейс, хитой ва инглиз тилларида қизиқарли ва интерактив дарслар;
* Маҳоратли ва тажрибага эга хорижлик ўқитувчилар;
* Ўқитувчилар хорижда таҳсил олган юқори малакали кадрлардир;
* Машғулотлар вақтида мазали кофе-брейклар улашилади;
* Бир оила вакиллари учун чегирмалар мавжуд (фақат инглиз тили курсида);
* Агар дарслар ва берилган топшириқлар ўз вақтида амалга оширилса ўқув маркази олийгоҳга киришингизга тўлиқ кафолат беради;
* Барча тиллар бўйича индивидуал дарсликлар ва электрон қўлланмалар ўқув маркази томонидан таъминланади;
* Чет эллик меҳмонлар ва университет вакиллари билан доимий учрашувлар ўтказилади;
* Хоналар замонавий мебеллар ва ускуналар билан жиҳозланган;
* Хитой ва Жанубий Кореянинг бир қатор давлат университетлари билан тўғридан-тўғри имтиёзли шартномага эгадир;
* Хитой ва Жанубий Корея Халқаро университетлари бўйича маълумотлар очиқ ҳолда тақдим этилади;
Бундан ташқари, ўқув маркази талабалари ўзаро келишув асосида Жанубий Корея ва Хитой давлатига ўқишга ҳам юборилади.
Айтганча, шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўқув марказига Америка Қўшма Штатларидан ўқитувчилар жалб этилади ва марказ ўқувчиларига инглиз тилини ушбу мутахассислардан ўрганиш имконияти ҳам яратилади.
Қаерда?
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Сарабўстон кўчаси, 3Б-уй.
Мўлжал: "Космонавтлар" метро бекати, ИИВ қошидаги "Korzinka.uz" супермаркети ёнида
E-mail: smartnimble@mail.ru
Телефонлар:
+(99890) 955 36 86
+(99871) 256 66 56
Ўқув марказининг шиори :
"TODAY A READER, TOMORROW A LEADER!!!". Унутманг, бугунги ўқувчилар, эртага етакчиларга айланишади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:50 / 08.11.2024
Жанубий Кореяда 129 тоннали балиқчилар кемаси чўкиб кетди: 12 киши бедарак йўқолди
00:40 / 02.03.2020
Кореянинг вирус ўчоғига айланган шаҳридан репортаж: ватандошлар қандай фикрда?
15:48 / 05.08.2017