Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда 129 тоннали балиқчилар кемаси чўкиб кетди: 12 киши бедарак йўқолди
Кўрсатилган тезкор ёрдам натижасида 27 нафар экипаж аъзосидан 15 нафари қутқарилган. Икки нафар Жанубий Корея фуқароси эса шифохонада вафот этган.
Жанубий Кореядаги Чеджу оролида балиқчилар кемаси чўкиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва яна 12 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.
Оғирлиги 129 тоннани ташкил этган «Кимсон» кемасида 27 нафар экипаж аъзоси бўлган — уларнинг 16 нафари жанубий кореялик, 11 нафари эса индонезиялик бўлган. 8 ноябр куни соат 04:31 да соҳилни қўриқлаш хизмати кема Чеджудаги Биян оролидан 24 километр узоқликда чўкаётгани тўғрисида фалокат сигналини олган.
Кўрсатилган тезкор ёрдам натижасида 27 нафар экипаж аъзосидан 15 нафари қутқарилган. Икки нафар Жанубий Корея фуқароси оғир аҳволда топилган ва шифохонада ётқизилган. Аммо кўп ўтмай уларнинг жони узилган.
Шунингдек, яна 12 киши бедарак йўқолган — уларнинг икки нафари индонезиялик, қолганлари жанубий кореялик.
Қутқариб олинган экипаж аъзоларининг айтишича, улар бошқа бир кемага кўмир ортаётган вақтида ўзларининг кемаси кутилмаганда ағдарилиб, чўка бошлаган. Мамлакат президентининг матбуот котиби Чон Хе Чжоннинг сўзларига кўра, Жанубий Корея раҳбари содир бўлган ҳолатдан хабардор қилинган ва у тегишли идораларга бедарак йўқолганларни қутқариш учун барча ресурсларни жалб этишни буюрган.
Мавзуга оид
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:02 / 04.03.2026
ОАВ: Россиянинг газ ташувчи кемаси Ўрта Ер денгизида ёнмоқда
08:43 / 04.03.2026
Трамп: зарурат бўлса, АҚШ кучлари Яқин Шарқдаги кемаларни ҳимоя қилади
17:52 / 24.02.2026