Ўзбекистон | 19:25 / 19.09.2018
5430
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзсаноатқурилишбанк” Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан тақдирланди

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан молиялаштириш линиясидан фойдаланиш бўйича энг яхши ҳамкор-банк деб эътироф этилди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ислом Тараққиёт Банки гуруҳи куни” конференцияси доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан молиялаштириш линиясидан фойдаланиш бўйича энг яхши ҳамкор-банк деб эътироф этилди.

Тадбир доирасида, шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ билан Ислом тараққиёт банки гуруҳи ташкилоти аъзолари, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ва Савдони молиялаштириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ушбу шартномалар тадбиркорлик субъектларининг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, инвестицион лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштириш ҳамда савдони молиялаштиришни кўзда тутади.

Қайд этиш керакки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари 2009 йилда ўрнатилган.

Мавзуга оид