Жангчи ва депутат Монсон Путиннинг позициясига қўшилмаслигини тан олди
Россия фуқаросига айланган ва Красногорск шаҳар думаси депутати этиб сайланган аралаш якка курашлар бўйича америкалик жангчи Жефф Монсон «Единая Россия» партияси ишонмаслиги ҳамда мамлакат президенти Владимир Путин билан қарама-қаршиликлар ҳақида гапириб берди.
Британиянинг The Times нашрига берган интервьюсида Монсон ўзининг сиёсий қарашлари ҳақида гапирди.
Жангчининг тан олишича, «Единая Россия» партиясидан сайланганига қарамай, унинг позициясини қўллаб-қувватламайди. Монсоннинг айтишича, ўзини мустақил депутат деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Монсоннинг маълум қилишича, кўпгина масалалар бўйича Владимир Путиннинг сиёсатига қўшилмайди. Шу билан бирга, манбанинг қайд этишича, депутат «ДХР» ва «ЛХР»ни, шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳарбий кампаниясини қўллаб-қувватламоқда.
Спортчининг қўшимча қилишича, ўзини «фойдали тентак», деб аташларидан жуда ғазабланади. Унинг сўзларига кўра, у Кремль ўзидан «фойдаланаётгани»ни яхши тушуниб турибди, лекин бу Монсонга ўзи хоҳлаган нарсалар ҳақида гапиришга тўсқинлик қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Times газетаси юлдузлар Путинга ёрдам бераётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024