Alibaba АҚШда 1 млн иш ўрни яратиш режасидан воз кечди
Хитойнинг Alibaba компанияси Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруши сабабли АҚШда бир миллион иш ўрни яратиш ҳақида берган ваъдасидан воз кечди. Бу ҳақда компания раҳбари Жек Ма маълум қилди, деб хабар берди "Синьхуа" агентлиги.
"Бу ваъдага Хитой-Америка дўстона ҳамкорлиги ва ўзаро савдо муносабатлари мавжудлиги сабаб бўлганди. Бугунги кунда бу ҳолатдан асар ҳам қолмади, шунинг учун ваъдамизни бажариш имкони йўқ", - деди у Ханчжоуда бўлиб ўтган Alibaba корпоратив конференциясида.
Миллиардер шунингдек, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруши 20 йилга чўзилиши мумкинлигини айтди.
Ўтган йил январида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Нью-Йоркдаги учрашуви чоғида Жек Ма Alibaba Group яқин беш йил давомида АҚШда бир миллионга яқин иш ўрни яратишни режалаштирганини билдирганди.
Мавзуга оид
19:37 / 12.03.2023
«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?
20:31 / 03.05.2022
Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди
18:21 / 05.11.2021
Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди
14:12 / 26.10.2021