Жаҳон | 21:50 / 20.09.2018
14366
1 дақиқада ўқилади
Россия Сурия соҳилларидаги ҳаво кенглиги парвозлар учун ёпилганини эълон қилди
Россиянинг Латакия ҳудудида машғулотлар ўтказиши ҳақида эълон қилиши Сурия соҳилларида Ил-20 самолёти билан содир бўлган фожиага дастлабки амалий жавоб бўлди, деб ёзмоқда «Курсор».
ИТВ каналининг хабар беришича, Россия Сурия соҳилларида бир ҳафта давомида ҳарбий машғулотлар ўтказилишини, шу боис мазкур ҳудудда парвоз қилиш тавсия этилмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотгани хабар қилинганди.
Маълумотларга кўра, Ил-20 Сурия кучларига қарашли С-200 комплекси ракетаси ёрдамида уриб туширилган.
Қайд этилишича, бунга Исроилнинг F-16 қирувчилари Россия самолёти орқали ўз хатти-ҳаракатларини беркитишга урингани сабаб бўлган.