09:19 / 20.09.2018
20095

Юзлаб филлар ўз етакчиси билан видолашишга келди (видео)

Фото: Global Look Press/Sailer/Schnizler

Шри-Ланкадаги қўриқхонада гувоҳлар 300 га яқин фил ўзининг жон берган етакчиси билан  видолашишга келганини видеога олишди. Видео Newsflare порталида жойлаштирилган.

Видео 16 сентябрда Анурадхапура шаҳри яқинида суратга олинган. Филлар рақиби билан олишув оқибатида жон берган тўда бошлиғи жасадини хартумлари билан силаб-силаб қўйишган.  

Филлар тўдаси кетгач, жонсиз фил ёнига уни ўлдирган фил қайтган.

Филларда ўлим билан боғлиқ ўзига хос “удум” бор. Улар ўлган филлар атрофида тўпланишиб, уларга гўёки видолашаётгандек хартумлари билан тегиб қўйишади. Бунинг сабаби ҳанузгача аниқланмаган.

Top