Жаҳон | 12:25 / 21.09.2018
3326
1 дақиқада ўқилади

Мексиканинг янги раҳбари гамак ва президентлик қароргоҳи ўртасидаги танловини амалга оширди

Фото: Goran Tomasevic/Reuters

Мексика президенти этиб сайланган, ўз лавозимига 1 декабрь куни киришадиган Андрес Мануэль Лопес Обрадор президентлик саройига кўчиб ўтганидан сўнг, у ерда гамак қўйиши ҳақида маълум қилди. Мексика раҳбарининг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.

Аввалроқ, Обрадор Мехиконинг ҳашаматли туманидаги «Сосни» президентлик саройидан фойдаланмаслиги ҳақида эълон қилганди. У бунинг ўрнига Сокало марказий майдонидаги Миллий саройда доимий яшаши ҳақида ваъда берган.

«Мен саройни ёпмайман, йўқ! Менга фақатгина йиғма каравот ва гамак ўрнатиш учун озгина бўш жой керак бўлади», - дея айтиб ўтди Обрадор.

Ҳозирги вақтда Миллий сарой бир вақтнинг ўзида миллий музей ва шаҳардаги президентлик қароргоҳи функцияларини бажаради. У нуфузли бўлмаган туманда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика прокуратураси иккита трейлерда 300та чириётган жасадни сақлаётгани хабар берилганди. 

Мавзуга оид