"Трастбанк"дан мижозлар учун янги қулайлик
“Зарурат туғилганда, ўзимнинг пластик карточкамдаги маблағни банкдан нақд пул қилиб олишимда доим муаммоларга дуч келардим”, - дейди фуқаро Роҳатой Баҳриддинова.
- Мана энди бизнинг туманимизда ҳам кеча-ю кундуз 24 соат давомида ишлайдиган ҳудуднинг ташкил этилгани албатта иш вақти кечки соат 18.00 гача белгиланган аҳолини қувонтирди. Ҳозир мен нафақат пластик картамдаги пул маблағимни нақдлаштирдим, балки барча турдаги коммунал тўловларимни ҳам шу ернинг ўзида амалга ошириб, ўз вақтимдан унумли фойдаланган ҳолда режадаги бошқа ишларимга ҳам улгурдим”.
“ Мен бу филиалнинг доимий мижозиман десам ҳам бўлади, чунки фаолиятим чет эл сафарлари билан бевосита боғлиқ, - дейди банкнинг яна бир мижози Барот Ражабов.
-Мобиль телефонимга банкнинг "TrustPay" мобиль иловасини юклаб олганман. Мазкур мобиль илова орқали дунёнинг қайси бир чеккасида бўлсам ҳам чет эл валютасини конверсия қилиб “Visa” картамга тушириш имконияти мавжудлиги мен каби тадбиркорларга яратилган қулайлик деб биламан”.
Мухтасар қилиб айтганда, бугун мазкур молиявий муассасада фуқароларга малакали ва сифатли хизмат кўрсатиш кўлами тобора кенгайиб бораётгани унинг молия бозорида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлиб бораётганидан далолат бериб турибди.
Мавзуга оид
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024
“Трастбанк”: Chevrolet Tracker автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринлар эгалари аниқланди!
17:07 / 02.11.2023
Chevrolet Tracker автомобилига эга бўлишни истайсизми?
15:52 / 26.07.2023