Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро қонуний чора кўрмасликни сўраб пора бераётган вақтида қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
2018 йил 20 сентябрь куни туман ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда шу йил 18 сентябрь куни Чироқчи тумани Оқтунли қишлоғида яшовчи С.А. ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомага мувофиқ чора кўрмаслик ва жарима майдончасидаги автомашинасини чиқариб бериш ҳамда “С.Муродов” МФЙ ҳудудидан пахта маҳсулотларини Чироқчи туманига олиб чиқиб кетишида унга ёрдам беришини сўраб, эвазига 400 минг сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.А. ходимга хизмат хонасида 400 минг сўм пулни пора сифатида бераётганида ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026