Фан-техника | 07:16 / 22.09.2018
3249
1 дақиқада ўқилади

Twitter фойдаланувчиларининг шахсий хабарлари бегона қўлларга тушиб қолди

Фото: Getty Images

Twitter’нинг тан олишича, микроблог фойдаланувчиларининг баъзи шахсий хабарлари «баг» туфайли бегона ишлаб чиқувчилар қўлига тушиб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда.

Компания хабарида айтилишича, носозлик 2017 йилнинг майидан бери мавжуд бўлган, ишлаб чиқувчилар уни 10 сентябрь куни - «аниқланганидан сўнг дарҳол» бартараф этишди.

«Бизнинг текширув давом этмоқда, бироқ, бахтли тасодиф туфайли, бегона ишлаб чиқувчилар қўлига тушиб қолган қандайдир маълумот бошқа мақсадда фойдаланилганига оид далиллар йўқ», - дея маълум қилишган Twitter’дан.

Порталнинг аниқлик киритишича, муаммо фойдаланувчилар микроблогдаги турли брендлар аккаунтларига юборган шахсий хабарларга тегишли бўлган. Шунингдек, Twitter’дан билдиришларича, баг фойдаланувчиларнинг тахминан 1 фоизини қамраб олган.

Мавзуга оид