Спорт | 07:50 / 22.09.2018
22924
2 дақиқада ўқилади

UFC раҳбари: Нурмагомедов Магрегордан нафратланади

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дана Уайтнинг фикрича, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегордан нафратланади.

У Конор Макгрегор билан жангдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида Нурмагомедов асабийлашганига гувоҳ бўлган. Уайтнинг сўзларига кўра, у ирландиялик томонидан айтилган қатор ҳақоратлардан сўнг қизишиб кетган.

Макгрегор матбуот анжумани вақтида Нурмагомедовни ҳақорат қилиб, қўрқоқ ва «каламуш», деб атаб, атайин можаро келтириб чиқаришга уринди. Шунингдек, у Ҳабибнинг отаси ва Доғистон халқини ҳақорат қилди.

«Бу йигитлар ҳақиқатдан ҳам бир-биридан нафратланади. Бруклиндаги автобус билан боғлиқ воқеани барча яхши эслайди. Бу мен қачонлардир иштирок этган энг қаттиқ матбуот анжумани бўлди. Ҳабиб ташқи кўринишида асабийлашаётганини сездирмади, бироқ, у ичидан қайнаб кетаётганига гувоҳ бўлдим. Агарда сизни бундай сўзлар эътиборсиз қолдирса, унда сиз одам эмассиз. Бундай руҳий ҳужумларда Конорга етадигани йўқ», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов - майда каламуш экани, уни бир раундда синдириши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид