Жамият | 18:08 / 24.09.2018
19847
1 дақиқада ўқилади

224 млн сўмлик мобил телефонларни олиб кирмоқчи бўлган икки аёл қўлга тушди

Икки нафар фуқаро божхона декларациясида кўрсатилмаган мобил телефонларини олиб кираётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шу йил 7 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси ҳудудидан “Навоий” чегара маскани орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Р.О. ва Б.А. исмли аёлларнинг қўл юкларида божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 224 млн 731 минг сўм бўлган 3047 дона мобиль телефонлари борлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид