Жамият | 18:08 / 24.09.2018
8602
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Бўка туманида «Ёшлар келажаги» мавзусида ўқув семинар ўтказилди

Тошкент вилояти Бўка туманида Чирчиқ Давлат педагогика институти билан ҳамкорликда "Ёшлар келажаги " давлат дастури асосида ўқув семинари бўлиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz мухбири. Унда Бўка тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7- мактаб директори Донохон Жумабоева ўзининг “Келажак мактаби” деб номланган лойиҳаси тақдимотини ўтказди.

Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, мазкур лойиҳанинг мақсади ёш авлодни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган, ўз қарашлари ва қатъий позициясига эга бўлган, дунёқараши етук, юксак маданиятли комил шахсларни шакллантиришдан иборат.

Лойиҳа ўз олдига медиатаълимни такомиллаштириш орқали ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш, техник воситалар ва замонавий ахборот технологиялари ёрдамида муомала усулларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш, ахборот ресурс марказлари билан ҳар бир мактабни таъминлаш, кутубхоналарни интернет-кутубхонага айлантириш каби вазифаларни ўз ичига олади.

“Лойиҳани “Келажак мактаби” ёки “Форсайт мактаби” деб номладим. “Форсайт” сўзи инглизчадан таржима қилинганда “келажакка назар” деган маънони англатади. Ҳозирда 1-синфда ўқиётган фарзандларимиз яқин келажакда жамиятимизнинг тараққиётини белгиловчи, ватанимиз ижтимоий-иқтисодий соҳасини ривожлантирувчи кучга айланади. Шу сабабли келажагимизни аниқ ва конструктив тарзда режалаштиришимиз лозим. Бежизга хитойликлар “Ўн йилдан сўнг нима бўлишини билишни истасанг мактабга бор дейишмайди”, дейди Донохон Жумабоева.

Лойиҳа тақдимоти йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир иштирокчилари лойиҳа борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Мавзуга оид